UFC собиқ жаҳон чемпиони Макгрегор билан жанг қилмоқчи

UFC собиқ жаҳон чемпиони Андерсон Силва UFC 234 турнирида Исраэль Адесаньедан учралган мағлубиятдан кейинги ва келажакдаги режалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен Адесанье билан бўлган жангдаги иштироким ёмон бўлмади. Айниқса, октагондаги спортчиларнинг бири 43 ёшда бўлса, бошқаси 29та. Кейинги режаларга келадиган бўлсак, мен Куритибада Ник Диас билан учрашишни истаган бўлардим. Бу қизиқарли тўқнашувлардан бири бўларди. Бизнинг олдинги жангимиз ташкил қилинмай қолган эди. Бир неча ой олдин мен Ник менежери билан гаплашганимда у жангга тайёр деганди.

– Бундан ташқари менинг фаолиятимда ва Конор Макгрегор фаолиятида иккимизнинг учрашишимиз яхши бўларди. Бу мухлислар учун ажойиб бўларди, – дейди Силва UFC 234 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alisher
10/02/2019 15:28
Кечанги турнирда яхши жанг қилди, СИльва қайтди!!!