Уайлдер ва Фьюри реванш жанги промоутерлик савдолари яна қолдирилди
Бутун жаҳон бокс уюшмаси (WBC) супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри ўртасидаги иккинчи жанг учун промоутерлик савдолари бекор қилди, дея хабар бермоқда BoxingScene нашри.
Ҳозирча савдорлар номаълум муддатга қолдирилган, аввалроқ WBC хабарига кўра, томонлар келишувга жуда яқин келишганлиги айтилган эди. Дастлабки савдолар 5 феврал куни ўтказилган, аммо Уайлдер ва Фьюри жамоалари сўровига кўра бир ҳафталик муддатга кечиктирилган.
Маълум бўлишича, кейинги жанг борасидаги эълон 10 кун ичида чиқади. Катта эҳтимол билан реванш жанг 18 май куни Бруклиндаги (АҚШ) “Barclays Center” аренасида ташкил қилинади.
Фикрлар