“Уэмбли” стадиони 600 млн фунтга сотилди

Англия футбол федерацияси “Уэмбли” стадионини 600 млн фунт (788 млн доллар) эвазига “Фулхэм” клуби раҳбари Шахид Ханга сотишга розилик берди.

Хан стадионни 2018 йил апрел ойидан бери олишга ҳаракат қилиб келади, бироқ фақатгина сўнгги кунлардаги музокаралардаёқ ижобий ўзгариш кутилган. Якуний      қарор эса эртага, пайшанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишда қабул қилиниши керак.

Ушбу харид бир қатор чекловларни ичига олади. Унга кўра, ҳеч бир ҳомий стадионнинг номини ўзгартириш ва қўшимча равишда фирма брендини қўшиш каби титул олиш ҳуқуқига эга эмас.

Шунингдек, федерация ўзида стадионни сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда. Бу Ханнинг ўз вазифалари ва мажбуриятларини бажармаган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!