Уго Льорис: "Тоттенхэм" бу фақатгина Кейн дегани эмас

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис жароҳат олиб сафдан чиққан ҳужумчи Харри Кейн борасида гапириб ўтди.

“Харри биз учун нақадар муҳимлигини ҳамма билади, аммо “Тоттенхэм” бу фақатгина Кейн дегани эмас. Футбол жамоавий ўйин ҳисобланади, шу боис ҳар бир футболчи жамоага ўз ёрдамини бериши керак. Ҳамма жамоада етакчи футболчилар бўлади, лекин энг муҳими бу биргаликда ишлашдир. Бизнинг асосий мақсадимиз мавсумни кучли тўртликда якунлаш”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кейн камида бир ой майдонга тушолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!