Уилшир учун мавсум якунланган бўлиши мумкин

  • 2 февраль, 2019, 10:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби хавбеки Жек Уилшир 1 декабрь куни “Ньюкасл”га (3:0) қарши ўйинда олган жароҳатидан ҳамон соғаймади.

Tecno

Маълумотларга қараганда 27 ёшли англиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин. Бироқ, шифокорлар бу борада ҳозирча якуний қарорни эълон қилишмади.

Аммо, шуниси маълумки Уилшир камида 6-8 ҳафта майдонга туша олмайди. Бундан ташқари у мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмаслик эҳтимоли ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Уилшир жорий мавсум АПЛда бор йўғи 5та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!