Украина - Словакия 1:0 (видео)

Украина терма жамоаси Миллатлар лигаси 2-турида Словакияга қарши баҳс олиб борди. 

Львов шаҳридаги "Арена Львов" стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

79-дақиқада учрашув бош ҳаками Анастасиос Сидиропулос Мил Шкриньярнинг ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнагани сабаб, Словакия терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Андрей Ярмоленко аниқ амалга оширди. Украина ўз очколари сонини 6 тага етказиб олди ва турнир жадвалида етакчига айланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!