Украина 2030 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи

“Шахтер” футбол клуби вице-президенти ва “Донбасс” хоккей клуби президенти Борис Колесников футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатини Украинада ўтказишни таклиф қилди.

Бу ғояни Колесников Запорожье шаҳрида ўтган туристик бизнес-форумда айтган. Ушбу мундиалга мезбонлик қилиш таклифини Польша ва Белоруссия билан биргаликда топшириши мумкин.

Шунингдек, дунё биринчилигини яна қатор давлатлар ўзида қабул қилишни хоҳлашмоқда. Улар қаторида Англия, Уругвай/Аргентина/ Парагвай (биргаликда), Жанубий Корея/Шимолий Корея/Япония/Хитой (биргаликда) ва Миср ҳам бор.

Аввалроқ КОМНЕБОЛ жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтган ЖЧ-2018 турнирида Франция ўз тарихида иккинчи марта ғолибликни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!