Украина чемпионатида ҳам VAR тизими ишга туширилиши мумкин

Украина чемпионатида ҳам видеотакрорлар тизими (VAR) йўлга қўйилиши мумкин.

“Шубҳасиз, бу тизим украиналик ҳакамлар учун жуда зарур ёрдамчи бўлади. Лекин бу жуда қиммат ва ҳозир бизда мавжуд эмас. Мамлакат футбол федерацияси буни ҳал қилиши керак. Мухлислар назарида ҳакамнинг такрорий лавхани кўриши ўйин шиддатини тушириб юбориши мумкиндир, лекин адолат нуқтаи назаридан бу керак. Умид қиламизки VAR мавсум якунига қадар Украинада жорий этилади”, - дейди Украина премьер-лигаси президенти Томас Гримм.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!