Унаи Эмери: "Арсенал" қишки трансферлар даврида бир ёки икки нафар янги футболчи сотиб олади
Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери “канонирлар”нинг қишки трансферлардаги режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Биз янги футболчиларни олиб келиш борасида ишлаяпмиз. Камида бир ёки икки нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчимиз. Қолаверса, биз қизиқиш билдираётган футболчиларнинг ўзлари ҳам ражаларимиздан бохабар. Айни дамда музокаралар давом этмоқда”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда 44 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар