Унаи Эмери "Арсенал"га жаҳон чемпионини олиб келмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамон “Севилья” ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзини қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти.

RMC тарқатган хабарга қараганда 29 ёшли франциялик футболчининг трансферини шахсан “канонирлар” устози Унаи Эмери истамоқда. Айтиш лозимки, Эмери ва Нзонзи “Севилья”даги фаолиятлари давомида бирга ишлашган ва испаниялик мутахассис футболчининг қандай имкониятларга эга эканлигини яхши билади.

Эслатиб ўтамиз, Нзонзи куни кеча Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Унинг трансфер нархи эса тахминан 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!