Унаи Эмери "Арсенал"нинг янги дарвозабони ҳақида ўз фикрини билдирди
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери дебьют учрашув ўтказган дарвозабон Бернд Лено ҳақида ўз фикрини билдирди.
Айтиб ўтиш жоизки, 26 ёшли кипер Европа лигаси доирасида "Ворскла"га қарши майдонга тушди.
- Жамоа ёш ва иқтидорли футболчиларга умид қилмоқда. АПЛда тажриба жуда катта роль ўйнайди, ушбу чемпионатда жиддий рақобат мавжуд.
Тан олишим керак, Ленонинг майдондаги ҳаракатларидан мамнунман. Асосий жамоа таркибида у биринчи маротаба майдонга тушди, ўйлашимча, у каби футболчиларга кўпроқ имконият ва ўйин амалиётини яратиб беришимиз даркор, - деди Эмери.
Фикрлар