Унаи Эмери Европа лигасида рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор кеча Лондоннинг "Арсенал" клуби Европа лигаси доирасида "Спортинг"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эътиборлиси, ушбу ғала “канонирлар” устози Унаи Эмери учун ушбу мусобақадаги 34-ғалаба бўлди. Шу тариқа 46 ёшли испаниялик мутахассис Европа лигасида энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланиб олди.
Маълумот учун, Эмери “Севилья”даги фаолияти давомида Европа лигасида 3 марта ғолиб чиққан.
Фикрлар