Унаи Эмери: Гвардиолага қарши ўйнаш қизиқарли

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоага қарши ўнаш ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Мен 46 ёшдаман, у эса 47 ёшда. Аммо тан олиш лозим, Пеп футболчи сифатида ҳам, мураббийлик фаолияти давомида ҳам мендан кўра кўпроқ натижаларга эришган.

Эҳтимол, биз бир вақтнинг ўзида мураббийлик қилишни бошлаганмиз, бироқ статистикага назар солганингизда Гвардиола баландроқ чўққиларни забт этишга муваффақ бўлганини гувоҳи бўласиз. Унга қарши ўйнаш мен учун мароқли. 

Испанияда "Валенсия" - "Барселона" қарама-қаршилигига тайёргарлик жараёни мен учун қизиқарли ўтарди, - дея Эмериниг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!