Унаи Эмери: Натижа яхши бўлмади, аммо жамоа шаклланиши давом этмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча АПЛнинг 2-тури доирасида “Челси”дан (3:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу биз учун яхши натижа эмас, аммо жамоа шаклланиши давом этмоқда. Бу ўйинда 2:0 ҳисобидан чиқиб кетишни истагандим. Бизда биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун имконият бўлди. Биз 2-бўлимда ўйин бошқарувини ўз қўлимизга олишни режалаштирган эдик, лекин, афсуски биз истагандек бўлмади. Биз янада жипсроқ ўйнашимиз лозим. Биз биргаликда янада кўпроқ ишлашимиз керак. Менинг биринчи навбатдаги вазифам – жамоа ҳужумини яхшилаш”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” ўтган тур ўз майдонларида “Манчестер Сити”га 2:0 ҳисобида ютқазиб қўйишган эди.
Фикрлар