Унаи Эмери:"Арсенал" мавсумни "Тоттенхэм"дан юқорида якунлаши мумкин
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоаси АПЛда мавсумни"Тоттенхэм"дан юқорида якунлашга кучи етишини айтди.
“Мавсум якунларига кўра биз “Тоттенхэм”дан ўзиб кетишимиз мумкин. Икки ҳафта олдин биз “Тоттенхэм”дан нақд 10 очкога ортда қолаётган эдик, ҳозир эса орадаги фарқ бор йўғи 4 очкони ташкил этади. Бўлажак ўйинда биз ўз кучимизга ишонган ҳолда кучли ўйин кўрсатишимиз мумкин. Гарчи “Тоттенхэм” мавсумни ажойиб ўтказаётган бўлсада, кетма-кет 2та ўйинда мағлуб бўлди”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” – “Тоттенхэм” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
Фикрлар