Ундер учун Лондоннинг яна бир гранди кураш бошлади

Лондоннинг "Челси" клуби "Рома" вингери Женгиз Ундернинг трансфери борасида ажойиб тайёрламоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 21 ёшли туркиялик футболчи эвазига “бўриларга” ўзининг даниялик ҳимоячиси Андреас Кристенсен ва унга қўшимча яна 35 миллион евро беришмоқчи. Бироқ, бу таклиф “Рома”ни қизиқтириши мумкинлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лондоннинг бошқа бир клуби – “Арсенал” қишда Ундер учун “Рома”га 70 млн евро таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 46та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!