Уокер UFC 235 Циркуновга қарши рингга кўтарилади

UFC 235 турнири дастлабки қарама-қаршилигида иштирок этувчи жангчилар номи маълум бўлди. Жонни Уокер Миша Циркуновга қарши октагонга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Бразилияда ташкиллаштирилган UFC Fight Night 144 турнирида Жонни Жастин Ледетани 15 сонияда мағлуб этганди.

Маълумот учун, Жонни Уокернинг ММА доирасидаги кўрсаткичи 16-3, Циркунов эса 14 баҳсда ғалаба қозониб, 4та жангда имкониятни бой берганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!