Усэйн Болт футболни бошламай якунлаши мумкин

Ямайкалий афсанавий спринтер Усэйн Болт шу ойнинг сўнггига қадар бирор клуб билан профессионал шартнома имзоламаса, футболчилик фаолиятидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. 

"Менда турли клублардан таклифлар кўп бўляпти. Ой охиригача бирортасини  танлашим керак. Йўқса, футболчи бўлиш орзуим билан хайрлашаман", – дейди Болт. 

Спринтер ой бошида Австралиянинг "Сентрал Кост Мэринерс" жамоасини тарк этган эди. Унинг футболчи бўлиш ниятини Поль Погба, Рахим Стерлинг каби чармтўп усталари қўллаб-қувватлашмоқда.