Устоз ва шогирд можароси: Погба ва Моуриньо жанжалининг сабаби аниқланди (Видео)

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи ва клуб ярим ҳимоячиси Поль Погба ўртасидаги жанжал давом этмоқда.  Sky Sports устоз ва шогирд ўртасида юз берган жанжал сабабини аниқлади.

“МЮ”нинг Англия лига Кубоги 3-босқичидаги “Дерби Каунти”га қарши (2:2, 7:8 пен. бўйича) мағлубиятидан сўнг ўтказилган машғулотида Поль Погба саломлашиш учун мураббийлар штаби вакиллари олдига келади. Бироқ Моуриньо франциялик футболчини ҳайратга солган гапни айтади.

Португалиялик мутахассис Погбанинг Англия лига Кубоги учрашуви вақтида “Инстаграм” саҳифасига жойлаган видеолавҳани танқид остига олади. Унда Погба жамоадошлари Люк Шоу ва Андрес Перейра билан кулиб ўтиргани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал бошланган можаро туфайли Моуриньо Погбадан вице-сардорлик вазифасини олиб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!