“Uzbek Tigers”: Кубаликларга қарши супербоксчилар жанг қилади

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида плей-оффга чиққан “Uzbek Tigers” боксчилари чорак финалда ўта кучли рақиб билан куч синашади.

13 май куни Ўзбекистон боксчилари WSB турнирининг амалдаги ғолиби – Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши дастлабки учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказади.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, “Uzbek Tigers” мураббийлари бу жангга Тошкент шаҳрида ўтган Осиё чемпионати қаҳрамонлари - Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов ва Санжар Турсуновни туширади.

“Cuba Domadores” шарафини Оскар Аргилагос Перез, Хавьер Ибаньес Диаз, Энди Круз Гомес, Арлен Лопез Кардона, Эрисланди Савон ҳимоя қилади.

Ушбу материалдан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!