“Uzbek Tigers” ва “Caciques Venesuela” таркибида ўзгаришлар кузатилди

Хабарингиз бор, “Uzbek Tigers” жамоаси гуруҳдаги 5-6-тур учрашувларини Термиз шаҳрида Венесуэланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Бунга Венесуэладаги нотинч вазият сабаб бўлган ва томонлар ҳар икки учрашувни ҳам Ўзбекистонда ўтказишга келишилган.

Унга кўра, 6-7 апрел кунлари бўладиган жангларга “Алпомиш” спорт саройи мезбонлик қилади. Бироқ жангга бир неча кун қолганда таркибларда ўзгаришлар кузатилди.

“Uzbek Tigers” (С1 гуруҳида) таркибида 49 кг вазнда Мироншоҳ Ибрагимов ўрнига Нодиржон Мирзааҳмедов рингга кўтарилса, 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров ўрнини Алиёр Норалиев эгаллайди.

Шунингдек, меҳмонлар таркибида 75 кг вазнда боксчимиз Исроил Мадримовга қарши чиқиши кутилган Эндрю Сааведра Пинто ўрнига Кейбар Гонсалес тушса, 91 кг вазнда Алберт Рамирес ўрнига Белло Диас жанг қилади. Бу боксчи ҳамюртимиз Санжар Турсуновга билан куч синашади.

С1 гуруҳи жанглари соат 19:00да бошланади

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол
64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио
75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес
91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас

С2 гуруҳида ўзгаришлар йўқ ва жанглар соат 22:00да бошланади

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!