“Uzbek Tigers”нинг Колумбияга борадиган таркиби маълум бўлди

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида “Uzbek Tigers” жамоаси Америка минтақаси жамоалари “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela” жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Ўзбек жамоаси гуруҳдаги 4-тур учрашувини сафарда Колумбия жамоасига қарши ўтказади. Жанглар 23 март куни Соледадда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур жангларда жамоаларнинг C1 гуруҳи боксчилари ўзаро куч синашади.

Унда қуйидаги боксчилар таркибдан ўрин олишган:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров

64 кг: Иқболжон Холдоров

75 кг: Исроил Мадримов

-91 кг: Санжар Турсунов

Шунингдек, захира таркибига Одилжон Аслонов ва Сардор Ёрмуҳамедов киритилган.

Жамоага мураббийлар штабидан Тщлыин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаев ўрин олишган.

Ҳозирда “Uzbek Tigers” 3 та жанг ўтказиб, сафарда “Cuba Domadores” (5:0) имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида реванш олди (4:1) ва “Colombia Heroicos” жамоасини ҳам худди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” гуруҳнинг 5- ва 6-турларини Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. С1 ва С2 гуруҳ боксчилари иштирокида ҳар иккила учрашув ҳам 6-7 апрел кунлари Термиз шаҳрида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!