"Валенсия" "Барселона"га қарши баҳс олдидан жиддий йўқотишга учради
"Валенсия" клуби ҳимоячиси Хосе Гайя Ла Лиганинг навбатдаги турида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи ўнг оёқ тиззасидан жароҳат олган.
Маълумот учун, Гайя жорий мавсум “кўршапалаклар” сафида жами 26та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Валенсия” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.
Фикрлар