"Валенсия" Черишевни ЕЧЛнинг навбатдаги тур учрашуви қайдномасига киритмади

Испаниянинг "Валенсия" клуби янги ҳафтада Чемпионлар лигаси доирасида "Янг Бойз"га қарши бўлиб ўтадиган сафар баҳси учун ўз қайдномасини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан жароҳатланган россиялик ярим ҳимоячи Денис Черишев жой олмади.

Дарвозабонлар: Нету, Доменеч, Эмилио;

Ҳимоячилар: Везу, Мурильо, Пиччини, Диакаби, Гарай, Лато, Паулиста, Гайя;

Ярим ҳимоячилар: Коклен, Солер, Парехо, Кондогбия, Васс;

Ҳужумчилар: Бачуайи, Гамейро, Родриго.

Эслатиб ўтамиз, “Янг Бойз” – “Валенсия” учрашуви 23 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:55да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!