"Валенсия" Гедешни сотиб олмоқчи
21 ёшли футболчи ўтган мавсум ижара асосида "кўршапалаклар сафида тўп сурган эди. Мавсум сўнггида испанлар португалиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришган, аммо якун омадли чиқмаган эди.
Mundo Deportivo хабарига кўра эса "Валенсия" Гедешни яна бир мавсумга ижарага олмоқчи ва келгуси ёзда унинг трансфер ҳуқуқини 40 млн еврога сотиб олишни ният қилган.
ПСЖ ҳам Гедешни сотишга қарши эмас. Боиси, парижликлар молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилишлари учун ўз футболчисини сотишга мажбур.
Фикрлар