"Валенсия" ҳимоячиси мавсумни "Барселона" сафида якунлайдиган бўлди
"Валенсия" ҳимоячиси Жейсон Мурильо мавсумнинг қолган қисмини "Барселона" сафида ўтказадиган бўлди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 26 ёшли колумбиялик футболчини мавсум якунига қадар “кўршапалаклар”дан ижарага олишади. Бу борада клублар ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “Барса” Мурильонинг ярим йиллик ижараси учун “Валенсия”га 2 млн евро тўлайди. Ижара муддати якунига етгач эса “кўк-анор ранглилар”да уни 25 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.
Айтиш лозимки, Мурильо жорий мавсум “Валенсия” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Ўз навбатида “Барселона” Самуэль Умтити ҳамда Томас Вермаленларнинг узоқ муддатга сафдан чиқишгани сабаб уни ижарага олишга мажбур бўлмоқда.
Фикрлар