"Валенсия" ўз сафини "Лион"нинг етакчи ҳимоячиси билан кучайтирди

Франциянинг "Лион" клуби ҳимоячиси Муктар Диакаби фаолиятини "Валенсия"да давом эттирадиган бўлди.

“Кўршапалаклар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, “Валенсия” шартномага кўра Диакабининг товон пулини 100 млн евро этиб белгилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!