"Валенсия" ёзда "Леванте" футболчисини текинга ўз сафига қўшиб олади

“Леванте” ярим ҳимоячиси Жейсон фаолиятини “Валенсия”да давом эттирадиган бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи ёзда “кўршапалаклар” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади ва улар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Жейсон “Леванте” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 95та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер нархи 4 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!