Валон Бехрами: Мени сиёсий сабабларга кўра терма жамоага бошқа чақиришмайди

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Валон Бехрами бош мураббий Владимир Петкович сиёсий сабабларга кўра уни терма жамоага бошқа чақирмаслигини айтди.

“Мени бош мураббий Владимир Петкович олдига чақирди. Мен одатдагидек мулоқот бўлади деб ўйлаган эдим, аммо у мени терма жамоа ўйинларига бошқа чақирмаслиги ҳақида айтди.

Бу сиёсий қарор. Мен бунга тўлиқ ишонаман”, - дейди Бехрами.

Хабарларга қараганда Петкович шунингдек Блерим Жемаили, Желсон Фернандес ва Штефан Лихтштайнер каби футболчиларни ҳам терма жамоага бошқа жалб этмаслигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!