Вальверде "Бетис"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча "Бетис"га (3:4) қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Ўтказиб юборилган 2та гол бизга кучли таъсир қилди ва биз шундан сўнг ўйинга қайта олмадик. Биз иккинчи бўлимнинг ярмини яхши ўтказдик, аммо бу биз учун етарли бўлмади.
Халқаро танаффусга пешқадам сифатида кетиш ёқимли. Бироқ, энди бундан буён янада эътиборлироқ бўлишимиз лозим. Чунки, Примерода рақобатчи жамоалар кўпайди ва бугун ўзингиз бунга гувоҳ бўлдингиз”, - дейди Вальверде.
Фикрлар