Вальверде: Бугун очиқ ўйин бўлади
"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун бўлиб ўтадиган "эль класико" олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“VAR тизимининг “Реал”га ён босишидан қўрқаётганимиз ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Биз VAR’га эътибор бермаймиз, чунки футболда ҳамиша баҳсли вазиятлар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.
Бу “эл-класико” эканлиги ҳам, кубок ярим финал эканлиги ҳам ва “Барселона”даги 100-ўйиним эканлиги ҳам муҳим эмас. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.
Бугун очиқ ўйин бўлади. Чунки биз олдинга боришимиз ва гол уришимиз керак. Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз лозим, аммо биринчи навбатда ҳужум қилишимиз шарт”, - дейди Вальверде.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Қайд этиш лозимки, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Фикрлар