Вальверде Кройффдан ўзиб кетди
Хабарингиз бор "Барселона" кеча Ла Лиганинг 9-тури доирасида ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, ушбу ғалаба каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде учун Примеродаги 180-ғалаба бўлди. Таъкидлаш керакки, 54 ёшли мутахассис бу борада афсонавий Йохан Кройффни (179) ортда қолдирди.
Умумий рейтингда эса Вальверде кучли ўнликка кириб олди. Ла Лигада энг кўп ғалабага эришган мураббийлар рейтингини эса Луис Арагонес (344) бошқариб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вальверде “Барселона”гача "Валенсия", "Вильярреал", "Эспаньол" ҳамда “Атлетик” Бильбао клубларини бошқарган.
Фикрлар