Вальверде Малкомни келаси мавсумда ҳам жамоада олиб қолмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг бразилиялик вингери Малкомни келгуси мавсумда ҳам таркиб кўрмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис ўзининг бу борадаги истагини 22 ёшли футболчи билан бўлган шахсий суҳбатда билдирган. У шунингдек Малкомга имкон қадар кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳам ваъда берган.

Маълумот учун, Малком жорий мавсум “Барселона” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!