Вальверде: Мессига 5-ўринни бериш бемаънилик

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Олтин тўп" совринини топшириш маросими натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу совринни "Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич қўлга киритди.

- Месси 5-ўринни эгаллагани ҳақида қандай фикрдасиз?

- Модрични ғалаба билан табриклаймиз, бироқ тадбир ташкилотчилари қай тарзда Мессига 5-ўринни берганликларини тушунтиришлари даркор, - дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!