Вальверде Погбанинг келиши ҳақида: Чоп этилаётган барча хабарларни ҳам муҳокама қилишни истамайман

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг жамоага келиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“У бошқа жамоада ўйнаётган ажойиб футболчи, биз эса бошқа клуб футболчиларига нисбатан доим хурмат билан муамала қиламиз. Газеталарда ёзилаётган ҳамма хабарларни ҳам муҳокама қилишни истамайман. Бизнинг жамоамиз билан боғланаётган ҳамма футболчи жуда яхши ва биз уларни ҳам, улар тўп сураётган жамоаларни ҳам хурмат қиламиз”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар спорт директори Эрик Абилаль Погбага Иньестадан бўшаган 8-рақамни ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!