Вальвердега Ла Лига пешқадамлигини қайтариши учун уч йўл бор
Андалусияликлар бу учрашувга каталонияликлардан бир очко кўпроқ жамғарган ҳолда Ла Лига пешқадами сифатида ташриф буюрмоқда. Бу эса «Барса»га катта босим юклайди. У сиз ҳам «кўк-анорранглилар» босим остида қолиб кетмоқда. Улар Ла Лиганинг сўнгги тўрт учрашувида бирорта ғалабага эришма олмай келмоқда.
Ўтган турда «Валенсия» билан бўлган дуранг яхши натижа. Аммо «Атлетик» ва «Жирона»лар билан ҳам ўйналган дуранг ва «Леганес»дан учралган мағлубиятлардан кейин бундай натижани яхши деб бўлмайди. «Барселона» якунда пешқадамликни бой берди ва энг аламлиси рақибларининг «қоқилиши»дан унумли фойдалана олмади.
Шу сабабли улар бугунги учрашувда нима қилиб бўлсада ғалаба қозонишлари шарт. Шу тариқа улар яна турнир карвонбошилигини қайтариб олишлари мумкин. Акс ҳолда «Атлетико», «Реал» ва «Алавес»лар каталонияликларни қувиб ўтишлари мумкин. Хўш, Эрнесто Валверде шогирдлари бундай мураккаб вазифани қандай қилиб бажаришади? Қуйида бунинг уч йўлини таҳлил қиламиз.
- 4-4-1-1 ўйин схемасида ўйнаш
Норасмий равишда «Барселона»нинг ўйин тизими 4-3-3 ҳисобланади. Ҳамма «Камп Ноу» эгалари қандай ўйнашини жуда яхши билади. Бироқ мувозанатни тўғриламасдан туриб Лео Мессини ушбу тизимда ўйнатиш аянчли оқибатларга олиб келади.
Кўринишидан Месси «ўнг қанот вингери» вазифасида ўйнайди, лекин у у ерда ўйнамайди, ҳисоб. У ҳамма ерда ва позицияда пайдо бўлиши ва ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Бироқ ўнг қанот қарши ҳужум уюштириш учун очиқ зонага айланади. Иван Ракитич эса бу зонани ёпишда ёрдам беришга ҳаракат қилади. Филиппе Коутиньо эса ярим ҳимояда ёлғиланиб қолган Серхио Бускетсга кўмаклашишга уринади.
Мана шундай ўйнаш туфайли клуб кўп ҳолларда жабр чекиб келмоқда. Шу сабабли ҳам Валверде «Тоттенхем» ва «Валенсия»га қарши учрашувларда ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида 4-4-1-1 ўйин тизимини танлаганди. «Чумоли» бу схемасини «Севилья»га қарши ўйинда ҳам қўллаши керак. Бу ғалабага эришишда ёрдам бериши мумкин, энг муҳими бунда рақибнинг қарши ҳужумларини бартараф қилишда катта ёрдам беради.
«Севилья» «Реал Мадрид»ни 3-0 ҳисобида ер тишлатганди. Агарда «Барса» тўпга эгалик қилмаса ва таянч зонасида хатоларга йўл қўйса, холларига вой бўлиши аниқ. 4-4-1-1 да Мессининг марказдан жой олиши жамоасининг ҳимояланишида муҳим элемент ҳисобланади. Тўп билан бўлганда эса энг хавфли қисмга айланиши ҳеч кимга сир эмас.
- Луис Суаресни бошқариш
4-4-1-1 нинг бошқа бир муҳим жиҳати шуки бунда Месси Суаресга яқин жойда ўйнайди. Уругвайлик ҳужумчининг спорт формаси янги мавсумда пасайганини кўрсатмоқда. Очиғини айтганда жамоа ҳужумчиси оддий вазиятларни кўкка совураверса супер жамоадан ҳам ғалабани кутиш қийин.
Шу туфайли Валверде асосий ҳужумчисининг самарасизлиги ҳақида қайғуриши керак. Суарес клубнинг ғалабасиз ўйинларида бирортаям гол ура олмади. Фақатгина «Валенсия» ва «Тоттенхем»га қарши учрашувларда ўзини ижобий тарафдан кўрсатишга муваффақ бўлди.
Факт шуки Суареснинг хавфли вазиятларни голга айлантира олмаслиги туфайли «Барселона» кўп очко йўқотишига тўғри келди. Суарес кўп ҳолларда нотўғри позиция танлайди ёки тўпни ўзига бўйсундира олмайдиган бўлиб қолди.
Бунинг ягона ечими Валверденинг бошқарув услуби. Суарес ҳамон жамоаси учун беназир бўлиши мумкин, аммо бундай порлаш фақатгина тўсатдан пайдо бўлиши мумкин. «Барса»ни учта муҳим учрашув кутиб турибди. «Севилья»га қарши баҳсдан кейин Чемпионлар Лигаси доирасида «Интер» ва ниҳоят кейинги ҳафта охирида бўлиб ўтадиган «Эл Классико»! Суарес ушбу учрашувларнинг барчасида ўйнай олмайди. У «Интер»га қарши ўйиннинг ярмидаёқ «тўкилиб қолса» керак. Ҳақиқатга яқини у иккита ўйинда иштирок эта олади.
Хўш, қайси икки учрашувда? Бу савол Валвердега боғлиқ. Айнан Суаресдан фойдаланиш якунда унинг ғалабасини таъминлаши мумкин. «Севилья»га қарши ўйнаб, ҳафта ичида дам олгач «Эл Классико»да ўйнаш вариантими? Ёки бугунги учрашувда дам олиб кейинги икки ўйинда иштирок этиш варианти? Балки андалусияликларга қарши бир соатча ўйнаб захирага олинар, кейин «Интер»га қарши ўйинни захирадан бошлаб, Испания дербисида асосий таркибда тушар?
Бир қатор вариантлар бор. Аммо Эрнесто Валверде Суарес саккиз кун ичида учта муҳим учрашувда юқори савияда ўйнай олмаслигидан уялмаслиги шарт. Агарда унинг ўйини қовушмаса Валверде уни захирага олишда иккиланмаслиги зарур. Уругвайлик ҳужумчининг обрўси анча юқори. Аммо «Барса» ёрқин ўйин кўрсатиши учун у захирага олинмаслик ҳуқуқига эга эмас.
- Усмон Дембеле ва Малкомдан фойдаланиш
«Барселона» секин ҳаракат қиладиган жамоа. Уларнинг энг зўр футболчилари ҳам ҳақиқий тезликка эга эмас. Ҳақиқат шуки, клубда фақатгина беш футболчининг тезлиги ҳақида муаммо бўлиши мумкин эмас. Уларнинг иккитаси қанот ҳимоячилари – Жорди Альба ва Нелсон Семедулар ҳисобланишади. Ярим ҳимояда Филиппе Коутиньо бор. Ҳужумда эса Усмон Дембеле ва Малкомчалик тезкор футболчилар йўқ.
Сўнгги тилга олинганлардан эса Валверде фойдаланиб кўриши шарт. Албатта у мавсумни Дембеле билан бошлади. Франциялик иқтидор эгаси мавсумни бешта гол уриб бошлаганига қарамай биринчи муаммолар кўзга ташланган вақтдаёқ имкониятлар эшиги ёпиб қўйилди. Малкомчи? Эҳтимол Валверде Малком жамоасида ўйнашини унутиб қўйгандир.
Сўнгги омадсиз ўйинларда айнан шу икки футболчи ҳужум чизиғида етишмади. Иккаласиям ҳали ёш, тезкор ва техникаси юқори. Шу сабабли клуб бош мураббийи бу масаланиям ўйлаб кўриши керак бўлади.
Фикрлар