Ван дер Сар "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Манчестер Юнайтед" клуби тарихида илк бор спорт директори лавозими жорий этиладиган бўлди.

Хозирда, жамоа ижровий директори Эд Вудворд ушбу лавозим учун номзодларни кўриб чиқмоқда. 

The Independent нашрининг хабар беришича, Вудворд "Рома"дан Рамон Родригес Мончи ва "Ювентус"да иш олиб бораётган Фабио Паратичи номзодларини кўриб чиқмоқда.

Тарқалган хабарларга кўра, хозирда "Аякс"да фаолият олиб бораётган МЮ собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар ҳам ушбу лавозимга мос сифатида кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!