Венгер, Хави ва Анри “Барселона”ни бошқариш учун номзодлар қаторида

CHERY AUTO

Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий Эрнесто Вальверденинг ўрнига янги ўринбосар излашни бошлади. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилмоқда.

Tecno

Аввалроқ “кўк-анорлилар” устози жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Айни вақтда каталонияликлар раҳбарияти қуйидаги мураббийларнинг шорт-листини тузди: Тьерри Анри, Арсен Венгер, Лоран Блан, Роберто Мартинес, Хави Эрнандес, Йорди Круифф, Рональд Куман, Франк Де Бур ва “Бетис” устози Кике Сетьен.

Маълумот учун, Вальверде 2017 йилдан буён “Барселона”га устозлик қилиб келмоқда. 54 ёшли мутахассис қўли остида жамоа мамлакат чемпиони, Кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди.

Comments

You must be logged in to commet!