Венгер ПСЖга керак эмас
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелаифи франциялик мутахассис Арсен Венгерга қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
“Венгер ажойиб мутахассис, аммо бизда ўз ишининг устаси ҳисобланган Антеро Энрике бор. Шуни аниқ айтишим мумкинки, биз Венгер билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмаяпмиз”, - дейди қатарлик бизнесмен.
Эслатиб ўтамиз, Венгернинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Арсенал” (1996-2018) клуби бўлган эди.
Фикрлар