Вертонген "Тоттенхэм"да қолмоқчилигини айтди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Ян Вертонген жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи.

“Менинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномамда уни 2020 йилга қадар узайтириш имконияти бор ва клуб ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб менда яна 1,5 йил вақт бор, ундан кейин нима бўлишини эса кўрамиз. Мен эса ўзимни яна камида 4-5 йил юқори даражада футбол ўйнай оламан деб ҳис қиляпман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Вертонгеннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, “Тоттенхэм”да уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.

Бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Вертонгенни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!