"Вест Хэм" форварди учун "Челси" ва "Эвертон" кураш олиб бормоқда

"Вест Хэм" ҳужумчиси Марко Арнаутовичнинг акаси, шу билан бирга агенти ҳисобланган Даниэль Арнаутович бошқа жамоаларнинг футболчига бўлаётган қизиқишлари ҳақида гапириб ўтди.

“Марко жамоасини ўзгартирмоқчи эмас, аммо бундай футболчилар фақат кун ўтиши учун юрмаслиги керак. Балким совринлар қўлга киритиш учун олдинга қадам ташлаш вақти келгандир. Унга ҳозир кўплаб жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда. Масалан “Челси” ва “Эвертон”, - дейди агент.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсум ҳозирча лондонликлар сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер баҳоси эса 25 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!