"Вест Хэм" футболчиси учун Европанинг 6 та гранди кураш олиб бормоқда

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун Европанинг бирданига 6та гранд клуби кураш бошлади. Бу ҳақда MSN хабар бермоқда.

Унга кўра 19 ёшли иқтидор эгаси учун "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Эвертон" ҳамда "Боруссия" Дортмунд клублари даъвогарлик қилишмоқда. Аммо, ирландиялик футболчи учун курашда “шпорлар” фаворит дея тилга олинмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Райснинг “болғачилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у ёзда истаган жамоасига мутлақо текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Райс жорий мавсум “Вест Хэм” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!