"Вест Хэм" ўз сафига Уругвай терма жамоаси форвардини қўшиб олишга яқин турибди

  • 7 август, 2018, 22:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Вигонинг "Сельта" клуби форварди Макси Гомес фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича лондонликлар 21 ёшли уругвайик футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 50 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Гомес “Сельта” сафига бундан бир йил муқаддам "Дефенсор Спортинг" клубидан 4 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Якунланган мавсум эса у жами 39та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 18та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!