"Вест Хэм" ўзига Ла Лигадан зўр ҳужумчи олиб келмоқда

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Сельта" форварди Макси Гомесни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “болғачилар” 22 ёшли уругвайлик футболчи учун виголикларга 50 млн евро тўлашади. Боиси, Гомеснинг шартномасида айнан мана шунча товон пули белгиланган.

“Вест Хэм” Гомесни фаолиятини Хитойда давом эттириши кутилаётган ҳужумчи Марко Арнаутовичга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Гомес “Сельта” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 58та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!