Видалнинг "Барселона"даги таништирув маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг “Барселона”даги таништиру маросими эртага, 6 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

31ёшли футболчи эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да "Камп Ноу"нинг марказий трибунасида “Барселона” билан расман шартнома имзолайди. 15:35да эса эксклюзив фотосессия, 16:15да эса Видаль иштирокида махсус матбуот анжумани ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Видаль “Бавария”дан “Барселона”га 18 млн евро эвазига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!