“Барса” фанатларига хушхабар: Месси клубга қайтади

CHERY AUTO

El Nacional хабар беришича, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси яқин келажакда ўзи учун қадрдон ҳисобланган “Барселона” клубига қайтиши кутилмоқда.

Tecno

Аммо бу қайтиш футболчи мақомида бўлмайди. Каталония клубида аргентиналик юлдузни футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг раҳбарият таркибига жалб қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда.

Месси “Барселона”да 17 йил (2003–2021) давомида фаолият юритиб, клубнинг ҳақиқий афсонасига айланди. Шу давр мобайнида у профессионал даражада 778 та ўйинда 672 та гол урди, 35 та совринни қўлга киритди.

Ютуқлар орасида Ла Лиганинг 10 та чемпионлиги, Европа Чемпионлар лигасидаги тўртта ғалаба ва бошқа кўплаб нуфузли совринлар бор.

Таъкидлаш жоизки, Лионель Месси яқинда ўзи 2023 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келаётган “Интер Майами” билан амалдаги шартномасини яна уч йилга узайтириб, 2028 йилнинг охиригача шу клубда қолишга розилик берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!