Ўртоқлик ўйини. Файзуллаев гол урган баҳсда "Башакшеҳир" дуранг қайд этди
Туркия Суперлигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган "Истанбул Башакшеҳир" Хорватиянинг "Осиек" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Башакшеҳир" сафида асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг 23-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ўйиннинг дастлабки дақиқаларида майдонда ҳаракат қилди.
Маълумот учун, Нури Шоҳин шогирдлари навбатдаги беллашувни Туркия кубоги доирасида "Болуспор"га қарши ўтказади. Баҳс 13 январь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар