Виейра "Арсенал"да Венгерни алмаштириши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра “канонирлар” сафига мураббий сифатида қайтиши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича 41 ёшли франциялик мутахассис “Арсенал”да курсиси қимирлаб қолган ҳамюрти Арсен Венгернинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.

Маълумот учун, 1998 йилги Жаҳон чемпиони ва 2000 йилги Европа чемпиони ҳисобланган Виейра 2016 йилдан буён АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клубига устозлик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!