Виллиан "Челси"ни тарк этмоқчи эмас

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этмоқчи эмас.

Tecno

Аввалроқ тарқалган хабарларда бразилиялик футболчи келаси мавсумда фаолиятини "Реал", "Барселона" ёки "Манчестер Юнайтед" клубларидан бирида давом эттириши мумкинлиги айтилган эди. Айниқса, унга манкунианликлар устози Жозе Моуриньо жиддий қизиқиш билдирган.

Мен "Челси" ва Лондонда бахтлиман, шунинг учун ушбу ёзда жамоамни алмаштириш ниятим йўқ, – дея Виллианнинг сўзларини келтиради Abola нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!