“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да қатнашувчи жамоалар номи маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Фарғонада анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Вилоят ҳокими кубоги-2017” мусобақаси бошланишига ҳам оз вақт қолди. Ташкилотчилар томонида мусобакани хар сафаргидан ҳам юқорироқ савияда ўтказииш режалаштирилган. Бу йилги мусобақада Олий ва Биринчи лига клубларидан ташқари қўшни Қирғизистон Республикасининг "Олой" жамоасининг қатнашиши ҳам эътиборга моликдир. 

Бизга берилган маълумотларга кўра, жорий йилги мусобақада 15 та жамоа иштирок этади. Қуйида турнирда иштирок этувчи жамоалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1.“Нефтчи”,

2.“Қўқон-1912”,

3.“Навбаҳор”,

4.“Машъал” (Муборак),

5.“Олой” (Қирғизистон),

6.“Андижон”,

7.“Ўз Донг Жу”,

8.“Норин”,

9.“Цементчи”,

10.“Ёзёвон Лочинлари”,

11.“Истиқлол” 

12.“Тошлоқ”.

13.“Нефтчи-2”,

14.“Қўқон-1912-2”

15..“Цементчи-2”,

Кейинроқ жамоалар қайси гуруҳдан ўрин олгани ва учрашувлар жадвали билан сайтимиз орқали танишиб боришингиз мумкин. Бу йилги мусобақа 27 январь куни старт олади.

Мусобақа тафсилотларини мухлисларга тўлиқ ва сифатли етказиш мақсадида sports.uz интернет нашри мухбири “Вилоят ҳокими кубоги-2017” турнирини бевосита Фарғона шаҳридан туриб кузатиб боради. Ўйинлардан “қайноқ” фотолавҳалар ва барча натижалар фақат бизда. Шундай экан Sports.uzни кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!